Марҳамат туманида бўлиб ўтаётган ана шундай тадбир давомида 27, 39 ва 40 умумтаълим мактабларида ишловчи 3 нафар ўқитувчи уларга фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиби бўлганликлари муносабати билан тўланадиган устама пуллари тўланмаётгани маълум бўлди.
Президентимизнинг 2019 йил, 3 майдаги "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.
Ўрганиш давомида, 3 нафар ўқитувчига юқоридаги Президент қарори талабларига риоя этилмасдан, жами 163.066.058 сўм миқдоридаги устама пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пулларни ундириш юзасидан туман ХТБ мудири номига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.