ЗООМ платформаси орқали видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган тадбирда Aдлия ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Наманган, Термиз университетлари ректорлари, юридик факултетлари деканлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок етди.
Aнжуман аввалида ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов сўз олиб, Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра Тошкент давлат юридик университети “юриспруденсия” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси етиб белгиланганини қайд етиб, бу борада университет томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда иштирокчиларга юридик факултетларнинг ўқув режа ва фан дастурлари ҳамда адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати таҳлили ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассаларида таълим жараёнига кредит-модул тизимини жорий етиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Aнжуман давомида шу ва бошқа муаммоларни бартараф этиш, факултетлар фаолиятини такомиллаштириш, улар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида қатор таклифлар билдирилди.
Хусусан, ТДЮУда факултетларнинг раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, мақсадли магистратура дастурини йўлга қўйиш, шу вақтгача амалда бўлган қатор ҳужжатларни кредит-модул тизимига мос равишда қайта кўриб чиқиш, юридик факултетларда сабоқ бераётган педагоглар салоҳиятини ва билимини баҳолаш ва малакасини ошириш бўйича махсус экспертлар гуруҳини шакллантириш, янги авлод дарсликлари, адабиётлари ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, юридик факултетлар талабаларининг масофавий таълим платформасидан фойдаланиш имкониятини яратиш ва ТДЮУ профессор-ўқитувчиларининг ушбу факултетларда дарс олиб боришини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда Aдлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ўртасида юридик факултетлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Адлия вазирлиги
жамоатчилик билан алоқалар бўлими