Тест синовлари:

1-сменада соат 07:00 дан 09:00 гача;

2-сменада соат 18:00 дан 20:00 га қадар бўлиб ўтади.
 
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани texnikum.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Тест синовлари тарих ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанларидан ўтказилади.

Талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 40 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл 126 балл бўлиб, тарих фани бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 63 балл), чет тили фани бўйича эса 3,15 баллдан (жами 63 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 26 август куни 09:00 дан бошлаб ДТМнинг texnikum.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Тест синовлари ҳудудлардаги қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Қорақалпоғистон Республикасида: Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган БЎСМ теннис корти, 1-сектор;

Андижон вилоятида: Андижон шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ стадиони, 3-сектор;

Наманган вилоятида: Наманган шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги "Динамо" стадиони;

Фарғона вилоятида: Фарғона шаҳридаги Фарғона давлат университети стадиони;

Бухоро вилоятида: Бухоро шаҳридаги "Дилкушо" теннис спорт мажмуаси;

Хоразм вилоятида: Урганч шаҳридаги Футбол академияси қошидаги "Хоразм" спорт мажмуаси, 1-сектор;

Сурхондарё вилоятида: Термиз шаҳридаги Алпомиш ўйингоҳи;

Қашқадарё вилоятида: Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол клуби машғулотлар майдони, 2-сектор;

Жиззах вилоятида: Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳи сунъий қопламали машғулот майдони;

Навоий вилоятида: Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ўйингоҳи;

Самарқанд вилоятида: Самарқанд шаҳридаги 2-БЎСМ футбол майдони;

Сирдарё вилоятида: Гулистон шаҳридаги марказий ўйингоҳ, 1-сектор;

Тошкент шаҳрида: Юнусобод туманидаги Ботаника боғи, 2-сектор;

Тошкент шаҳрида: Юнусобод туманидаги Ботаника боғи, 3-сектор;

Тошкент шаҳрида: Юнусобод туманидаги Ботаника боғи, 4-сектор;

Тошкент шаҳрида: Юнусобод туманидаги Ботаника боғи, 2-сектор;

Тошкент шаҳрида: Чилонзор туманидаги Бунёдкор футбол клуби, 1-сектор;

Тошкент шаҳрида: Чилонзор туманидаги Бунёдкор футбол клуби, 2-сектор.