Бишкекдан етиб келган самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:19 да ёнилғи қуйиш мақсадида Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Соат 14:44да самолёт Намангандан Макаога (Хитой) учиб кетди.

"AeroStan" 2008 йилда ташкил этилган ва Бишкекда (Қирғизистон) рўйхатдан ўтган ҳаво юкларини ташувчи оператор ҳисобланади.