Табрикда шундай дейилади:

«Биз қўшни дўст Ўзбекистон Ҳукумати ва халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаймиз ва бизнинг энг самимий тилакларимизни билдирамиз.

Биз Қодир Оллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини нафақат яхши қўшничилик муносабатлари, балки умумий диний, маданий ва маънавий қадриятлар бирлаштиради ва бу муштараклик мамлакатларимиз халқларини янада бир-бирига яқинлаштиради.

Биз Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид боғлаб қоламиз”.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид,
Афғонистон Ислом Амирлиги
Матбуот котиби