Афғонистон шарқидаги Ҳиндукуш тоғларида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 200 мингга яқин аҳолиси бўлган Жалолобод шаҳридан 46 километр шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 42 километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмади, деб хабар берди tass.ru.