Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Бугун Тошкент вақти билан 12:28 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 540 км жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила координаталари: 36,42 градус шимолий кенглик; 69,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 138 км.