Бугун, 27 август куни Тошкент вақти билан 18:27 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Аниқланишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 3 балл. Магнитудаси 5,7. Чуқурлиги: 160 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Координаталари 36,55 шимолий кенглик, 71,03 шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 342 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км.
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 498 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.