Маълум бўлишича, мамлакат махсус куч тузилмалари Қундуз вилоятидаги операция давомида ушбу ҳолатни содир этган  «Хаворижлар» марказини топиб, йўқ қилган.

«Кеча тунда Қундузнинг Имом Соҳиб туманидаги Қанжағэ ҳудудида Ислом Амирлиги (Афғонистон)нинг махсус бўлинмалари "Хаворижлар" марказини топди ва йўқ қилди.

Ушбу операцияда 3 нафар хавориж ўлдирилди, 5 нафари қўлга олинди. Уларнинг автомашиналари ва қуроллари мусодара қилинди. Яқинда улар Ўзбекистон ва Тожикистонни ракета ҳужумлари билан нишонга олганди», деб ёзади Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни  Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласига Афғонистон томондан снарядлар келиб тушган, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги снарядлар ҳужуми пайтида портлашлар содир бўлмагани ва оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаганини маълум қилганди.