Маълумки, кейинги йилнинг 23 июнидан 23 июлигача Кот-д'Ивуарда футбол бўйича Африка Миллатлар Кубоги финал ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Лекин мусобақа 2024 йилнинг январига кўчирилди.
L'Equipe нашри хабарида айтилишича, бундай қарорга келишга об-ҳаво сабаб бўлган. Бир муддат аввал Кот-д'Ивуарда сув тошқинлари содир бўлган эди, шу боис Африка футбол конфедерацияси раҳбарияти турнирни кейинги йилга кўчиришга қарор қилди.
Қитъа чемпионатининг саралаш турнири 2022 йил 23 мартда бошланган ва 2023 йилнинг 28 март куни якунланади.