Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар навоийдан бухорогача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.

29 июнь куни Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.