Қайд этилишича, айрим ҳудудларда вақт-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлиб, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. 18–19 май кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги 20–22 м/с гача етиши, шунингдек, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Момақалдироқ кузатилиши, сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 30–35 даража атрофида бўлади. Кейинги кунларда эса ҳарорат 25–28 даражадан 30–32 даражагача ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33–35 даража атрофида бўлади.

19 май куни пойтахтда кечаси ва кун давомида вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 25–27 даража бўлади.

20 май куни ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати кечаси 17–19 даража, кундузи 30–32 даража атрофида бўлади.

21–22 май кунлари эса пойтахтда яна қисқа муддатли ёмғирлар ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 15–20 даража, кундуз кунлари 25–30 даража атрофида сақланиб туради.