Қандай позиция, деб ўйланаётган бўлсангиз керак. Менимча, Ички ишлар вазирлиги охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг Тик Ток платформасида – фуқароларимизнинг, айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларни тартибга солишга жиддий киришган.
Вазирлик томонидан билдирилган ушбу огоҳлантириш, ўйлаймизки, аксарият ота-оналарнинг кўнглидаги иш бўлди.
«Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизликка йўл қўймаймиз.
Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш — майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.
Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг.”