Унда Олий Мажлис Сенати Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоев иштирок этди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Silverleafe» МЧЖ қўшма корхонаси вакиллари, кластерга ихтисослашган фермер хўжаликлари раислари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, фермер хўжаликлари раислари ва экспертлар ҳам қатнашди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда кластерлар фаолиятини ривожлантиришда устувор йўналишлар, мавжуд муаммолар, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур йўналишда ўрганишлар олиб борилган.
Сўнгги йилларда кластерларнинг эришаётган натижалари бу соҳада қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва кенг имкониятларни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.
Иштирокчилар ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, замонавий, энг илғор технологияларни жорий қилишда халқаро тажрибани ўрганиб, татбиқ қилиш, фермерлар билан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар, инвестиция киритиш, иш ўринларини яратиш, экспорт, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш жараёнларини қамраб олиш ва бошқа жараёнларни тартибга солувчи адолатли ва қатъий талаблар белгилаш лозимлигини таъкидлади.
Тадбир давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилаётган Кластерлар фаолиятини тартибга солувчи Низом ва бошқа ҳужжат лойиҳаларида ўз аксини топади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.