Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган бўлиб, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан молиялаштирилган ва GGGI томонидан амалга оширилади.

BDP — Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш секторлари билан шуғулланувчи фермерлар, микро кичик ва ўрта бизнес ташкилотлари ва институционал тузилмалар учун рақамли платформадир. Платформа барқарор ривожланиш муҳитини яратишга қаратилган қишлоқ хўжалиги ва экология соҳалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш механизмига айланади.

“Consort Group” масъулияти чекланган жамияти директори Наргиза Кушакова ушбу ҳамкорлик маҳаллий фермерлар, агробизнес тадбиркорлари ва қишлоқ хўжалигидаги бошқа манфаатдор томонларга экологик тоза — “яшил” бизнес ҳақида сўнгги маълумотларни олишга ёрдам беришини таъкидлади.

GGGI нинг Ўзбекистондаги вакили доктор Аарон Рассел GGGI ва Consort Group BDP таъсирини кенгайтириш ва кучайтириш учун потенциал ҳамкорларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишини таъкидлади. Бизнес платформанинг концепцияси 2022 йил 22 июнга белгиланган Орол денгизи стратегияси ва бизнесни ривожлантириш форумида кенгроқ манфаатдор томонларга тақдим этилади.