Хабарга кўра, Шовот тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га 7 600 АҚШ доллари эвазига кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилган.

Келишилган пулдан  2 500 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.