Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан “HUDUDGAZ JIZZAX” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шароф Рашидов туманидаги “С.” хусусий корхонаси табиий газ таъминотидан тегишли тартибда узилган бўлсада, фуқаро Х.Х. аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотига хизмат қилувчи ер усти газ қувурига ноқонуний равишда уланиб, корхона ҳудудида оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатига 42,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.