Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.А. ва Т.Б. сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, Т. исмли шахснинг номига “Q.S.” ва “K.A.” МЧЖни ташкил этган.
Ушбу МЧЖларга давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 369 миллион сўмлик жами 148 тонна ун маҳсулотини белгиланган дислокацияга асосан тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда сотилишини таъминламасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси ( сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.