–Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энг халқчил ва одамларга энг яқин давлат органи, шунингдек, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида янги тизим. Шу ўринда, ўтган бир йил давомида вазирлик томонидан амалга оширилган энг муҳим статистик маълумотларга тўхталиб ўтман. Зеро, бу рақамлар ортида неча-неча юртдошларимизнинг тақдири, турмуш фаровонлиги мужассам.
Ажралиш ёқасига келиб қолган 20 952 та оила яраштирилди, 11 725 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди, оилавий ажралишлар 3 559 тага камайди;
жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш асносида Вазирлик томонидан 30 ёшдан юқори бўлган 11 минг нафар хотин-қизларга банклар томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 3 335 нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 70 млрд 922 млн сўм миқдорида маблағ ажратилди;
“Аёллар дафтари”га киритилган 80 175 нафар (19%) хотин-қизларнинг муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилди.
99 100 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди,
41 110 нафарининг эса тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди;
Пандемия даврида вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қошида ташкил этилган "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик" марказлари орқали 733 210 нафар карантин даврида ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли вакилларига 85 млрд 351 млн сўм миқдорида озиқ-овқат ва бошқа ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилди;
“Темир дафтар” тизими асосида 600 мингга яқин муҳтож оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди;
Вазирликнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан 2 млрд. 30 млн. сўм маблағлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида берилди;
Вазирлик ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан маҳаллаларни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 4 млрд 700 млн сўм маблағ сарфланди.