Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳудудлар кесимида спорт синовларини ўтказиш вақти, жойи ва спорт иншоотларининг манзиллари, ҳакамлар ҳақидаги батафсил маълумотлар Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари порталига жойланди.

Сиз қуйидаги ҳавола орқали https://jtdss.uz/post/view/570 Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари порталига киришингиз ва ўзингиз яшайдиган ҳудуд ёки манзилда спорт синовлари қачон ўтказилишини билиб олишингиз мумкин.

Унутманг, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш – бу сизнинг саломатлигингизни мустаҳкамлаш мезонидир!

Спортни ривожлантириш вазирлиги