Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида қатор илмий лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилди. Хусусан, "Тиббиёт фанлар" йўналиши бўйича тўртта, "Фармацевтика ва фармакология фанлари" йўналиши бўйича иккита, "Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари" йўналиши бўйича олтита, "Иқтисодиёт фанлари" йўналиши бўйича иккита, "Тиббиёт фанлари" йўналиши бўйича битта лойиҳа молиялаштирилади.
Вазирлик томонидан танловда ғолиб топилган амалий, инновацион ва фундаментал лойиҳаларнинг ижрочи ташкилотлари билан шартномалар тузилади. Тузилган шартномалар асосида 2022 йил 1 апрелдан лойиҳаларнинг молиялаштирилиши таъминланади.