Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ч. фуқаролар С.Х. ва С.Т.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига Ички ишлар вазирлиги қошидаги Академик лицейга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.