Жорий йилнинг 28 ноябрь куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган “Тошкент ГЭСлар каскади” унитар корхонасида жамиятнинг “Комплаенс-назорат” ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ташаббуси билан «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Унда жамият ижро аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади”, “Чирчиқ ГЭСлар каскади”, “Қодирия ГЭСлар каскади” УК раҳбарияти ва масъул ходимлари, Юнусобод тумани прокуратураси вакили, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда маърузачилар томонидан жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти; унинг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга доир тақдимот ўтказилди. Шунингдек, жамиятда ГЭСларни эксплуатация қилиш, кадрлар сиёсати, харидларни мувофиқлаштириш, рақамлаштириш ва АКТни жорий этиш борасида олиб бораётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун “Тошкент ГЭСлар каскади” унитар корхонасининг модернизациядан сўнг янгиланган “Бўзсув ГEС-1» фаолияти билан танишишди.
“Ўзбекгидроэнерго” Ахборот хизмати