Университетнинг илмий салоҳияти, ахборот ресурс марказидаги шароитлар кўздан кечирилди.

АКТ вазири у ерда талабаларга таълим бераётган ҳиндистонлик ўқитувчи-профессорлар билан ҳам учрашди.

Ўқитувчилар билан суҳбат давомида Тошкент шаҳридаги Амити университети фаолиятини янада ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

АКТ вазири айни вақтда университетда бўлаётган қабул жараёнларига ҳам тўхталиб, дастлабки босқич имтиҳонларида ҳиндистонлик профессорлар томонидан бевосита назоратга олинган ҳолда ўтказилаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, учрашув давомида университетнинг илмий салоҳияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, лобараториялар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Келгусида университетда ахборот технология йўналишини янада ривожлантириш, талабалар салоҳиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун:

Тошкент шаҳридаги Амити университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги  қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Университетда «Халқаро бошланғич таълим», «Ахборот технологиялари бакалаври», «Компьютер фанлари ва компьютер инжиниринги бакалаври», «Иқтисодиёт бакалаври», «Туризм бошқаруви бакалаври», «Бизнес бошқаруви бакалаври», «Ахборот технологиялари магистри» таълим йўналишларида талабалар таҳсили йўлга қўйилган.

Амити университетлари дунё миқёсида 1100 дан ортиқ патентларни қўлга киритган, университет филиаларида 6 мингдан зиёд малакали профессор-ўқитувчилардан 200 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олиб келмоқда. Университетнинг дунё бўйича 23 та маҳаллий ва 17 та халқаро кампуслари мавжуд бўлиб, 150 та илмий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.