Учрашув давомида Ўзбекистон—Россия—Ҳиндистон ҳамкорлигидаги лойиҳа – афсонавий “Али бобо ва 40 қароқчи” фильмининг замонавий талқинини яратиш юзасидан ташкилий масалалар, актёрларни танлаш ва фильмнинг тахминий бюджети муҳокама этилди.
Учрашувда суратга олиниши режалаштирилган картина Али Бобо ҳақидаги афсонанинг биринчи қисмининг давоми бўлиши ва у замонавий талқинда суратга олиниши кераклиги таъкидланди.
Конференцияда кинолентани яратишнинг барча амалий масалаларини атрофлича ўрганиш учун жорий йил июль ойи бошида шахсан учрашиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.