Маълумотда фуқаро фуқаро 5 ойдан бери собиқ турмуш ўртоғидан алимент пулини ундириб берилмаётгани баён этилган.
Мазкур ҳолат ўрганилганда мурожаатни фуқаро Омадой Иброҳимова йўллагани маълум бўлди. Ҳақиқатан ҳам Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туман судининг 2018 йил 19 октябрдаги буйруғига асосан Чуст тумани, Садача маҳалласида яшовчи қарздор Тожиев Хумоюндан Андижон шаҳрида яшовчи Иброҳимова Омадой фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор Х.Тожиевга алиментни ўз вақтида тўлаб борилиши мажбурияти юкланган.
Мурожаатни ўрганиш мобайнида Х.Тожиевнинг 2020 йил 1 август ҳолатига қарздорлиги 2.670.000 сўмни ташкил этган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 20 август куни Х.Тожиевдан ушбу маблағ ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси