67 ёшли Алиризо Арафий бошқарув кенгаши аъзоси этиб тайинланиб, унга вақтинча Олий раҳбар вазифасини бажариш юклатилди.
У Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва суд ҳокимияти раҳбари Голамҳоссеин Моҳсени Эжеи билан бирга уч кишилик бошқарув кенгаши таркибига киради.
Арафий — давлат идораларида катта тажрибага эга руҳоний, Али Хоманаийнинг ишончли вакили ҳисобланади. У Экспертлар ассамблеяси раисининг ўринбосари, Посбонлар кенгаши аъзоси ҳамда диний таълим тизими раҳбари сифатида фаолият юритган.