Қуйида мазкур давлатларнинг рўйхати эътиборингизга ҳавола этилади:

  • Ўзбекистон: Тошкент шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали мавжуд.
  • Тожикистон: Душанбе шаҳрида Навоий ҳайкали қад ростлаган.
  • Туркия: Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманида Навоий ҳайкали ўрнатилган. 
  • АҚШ: Вашингтондаги кутубхонада Навоий ёдгорлиги бор.
  • Япония: Токио шаҳридаги Сока университети ҳудудида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган. 
  • Хитой: Шанхай шаҳрида Навоий ҳайкали мавжуд.
  • Жанубий Корея: Пойтахт Сеулда Навоийнинг бюсти ўрнатилган.
  • Қозоғистон: Остона шаҳрида Навоий ҳайкали жойлаштирилган. 
  • Беларусь: Минскда буюк шоирнинг ёдгорлиги мавжуд.
  • Россия: Москва шаҳрида Навоий ҳайкали мавжуд.

Шу билан бирга, Озарбайжоннинг Боку, Туркманистоннинг Ашхобод, Афғонистоннинг Мозори-Шариф ва Ҳирот ҳамда Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳазрат Навоийнинг ҳайкали ва ёдгорликлари мавжуд.