Хусусан, улуғ мутаффакир шоир ва давлат арбобининг хотирасини йил давомида кенг миқёсда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Туркий маданият халқаро ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан  2021 йил учун тайёрланган йиллик календарнинг январь саҳифаси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган инфографика билан  безатилди.

Календарь туркий тилли мамлакатларда кенг тарқатилди. Шунингдек, ТУРКСОЙ календарларининг ҳар йилги сонларида Алишер Навоий хотираси ёдга олиниб, махсус саҳифалар ажратилиши бўйича келишувга эришилди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – Туркий Кенгаш доирасида “Алишер Навоий мукофоти”ни таъсис этиш билан боғлиқ жараён амалга оширилмоқда. Хусусан, Туркий Кенгаш Котибияти билан Алишер Навоий номидаги “Турон бирлиги” мукофотининг таъсис этилишига оид таклиф лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Элчихона, шунингдек,  Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги тадбирлари доирасида  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги, Нийде Омар Халисдемир университети ва Анқара Ҳожи Байрам Валий университети  билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказади.