Тадбирда фуқаро У.Г. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, тадбир давомида ушбу хонадондан 4 861 дона қалбаки акциз маркалар, 403 дона “Қаратау” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари, ҳажми 1 литр идишдаги 191 дона спирт, штрих кодли ёрлиқлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.