Ўтган асрнинг 60-йиллари бошларида фотосуратчи Александр Геринас саккиз ойлик қизи Еленани суратга олиб, уни қандолат маҳсулотлари ўрами учун танловга юборган. Бизнес эгаларига эса қизчанинг сурати маъқул келган. Шу тариқа 8 ойлик қизалоқ машҳур бренд рамзига айланган.
Воқеа билан боғлиқ шундай маълумот ҳам борки, йиллар ўтиб, қизалоқ улғайгач, реклама учун фабрикадан ҳақ талаб қилган. Ҳақ ундира олмагач, судга берган. Алалоқибат, судда ютқазган.