Суҳбат аввалида Америка томонига Ўзбекистонда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашга янги кластер ёндашувини жорий этиш, пахта терими ва етиштиришда болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, тўқимачилик соҳасидаги корхоналарни давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватлаш, шунингдек, «Cotton Campaign» халқаро коалициясининг ўзбек пахтасига глобал бойкот бекор қилинганидан кейин яратилган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
С.Ламар Ўзбекистон қисқа вақт ичида ақл бовар қилмайдиган ютуқларга эришганини, хорижий корхоналар ва инвестициялар учун истиқболли бозорга айланганини таъкидлади.
Учрашув якунида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро тўқимачилик форуми ишига Америка кийим ва пойабзал уюшмаси аъзолари орасидан етакчи ритейлер ва брендларни жалб этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.