Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Р.И. исмли шахс фуқаро Я.M.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга ишлаш учун Мексика давлати орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ҳам тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро Z.S.ning ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3,5 минг доллар ва 14 миллион сўм эвазига Қўшма Штатларга бориш учун виза олиб беришни ваъда қилган. У фуқародан 14 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.