Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган миссия делегацияси логистика, савдо ва инвестиция лойиҳаларига ихтисослашган йирик компаниялар вакилларидан иборат.
Музокаралар давомида АҚШ ва Мексиканинг Ўзбекистондаги қўшма сармоявий ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда савдо ҳажмини кенгайтириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, Бекзод Маматқулов савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида, АҚШ ва Мексика бозорларида юқори талабга эга бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ва заъфарон экспортини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
АҚШ ва Мексика ишбилармон доиралари вакиллари жаҳон бозорини муваффақиятли забт этиб келаётган BMB Za’faron миллий брендининг сифатли заъфарон маҳсулотига алоҳида қизиқиш билдирди.
Учрашувда жаноб Маурицио Америка-Мексика савдо палатаси BMB Trade Group компанияси манфаатдор ишбилармон доиралари билан алоқаларни қисқа вақт ичида ўрнатиш учун барча мавжуд ресурсларни тақдим этишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишбилармонлик руҳида ўтган бўлиб, эришилган келишувлар Ўзбекистон, Мексика ва АҚШ ишбилармон доиралари ўртасида барқарор ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатиш имконини беради, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.