АҚШнинг Бўронларни кузатиш миллий маркази мамлакатнинг Флорида штатига янги "Исаиас" тропик бўрони келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Хабарга кўра, ушбу тропик бўроннинг шамол тезлиги секундига 20 метрдан ошади.

Аввалроқ, Пуэрто-Рико ҳукумати яқинлашиб келаётган бўрон туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат ҳолатини жорий этган. Миллий гвардия сафарбар қилинган, соҳил қўриқчилари эса маҳаллий аҳолини сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.