Туман ҳокими Акмал Остонов америкалик моҳир педагог Ашлей Лане билан учрашиб, туманда таълим сифати ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражаларини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида фикр алмашди.
Шартнома имзоланиб, 6 ой давомида тумандаги барча инглиз тили ўқитувчиларини ўқитишга келишиб олинди.
Учрашув якунида ўзбекона қадриятларимизга хос тарзда Ашлей Лане ҳамда Бухоро давлат университети ўқитувчиси Д. Хаджаеваларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.