Ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган мазкур хусусий боғчада болажонлар Америка фуқароси, педагог-тарбиячи Мисс Фортуна (Miss Fortuna) хонимдан илк инглиз тили сабоқларини олишмоқда.

Ҳозир нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги 50 нафарга яқин болажонлар америкалик педагог-тарбиячининг соф инглиз тилида халқаро таълим стандартлари асосида ўтаётган машғулотларида катта қизиқиш билан иштирок этяпти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда Қибрай туманида 9 та хусусий боғча фаолият олиб бормоқда.