Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, АҚШнинг “Mystery Box” компаниясидан келган 6 кишидан иборат тасвирга олиш гуруҳи Қашқадарёнинг диққатга сазовор жойларини суратга туширди.

Хорижий гуруҳ вилоятнинг сайёҳлар билан гавжум Китоб ҳамда Шаҳрисабз ҳудудларида иш олиб борди. Ташриф давомида қадимги ипак йўлининг муҳим йўналишларидан бири бўлган Китоб туманидаги Тахтиқорача довони, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ва бошқа туризм манзиллари тасвирга олинди.