Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 "Тошкент-Чимён" автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.