Ҳозирда иккинчи босқичи давом этаётган “Амирсой” йўли қурилишида флорага нисбатан қатъий талаблар қўйилган.
Аниқланишича, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти мажмуасига олиб борувчи автомобил йўли ёқасида ҳар хил манзарали ва мевали дарахтлар жами 214 та эканлиги аниқланган. Шундан, 58 туп шумтол, 33 туп заранг, 20 туп тут, 22 туп ёнғоқ, 37 туп япон сафораси, 44 туп можжевельник бор. Ушбу мевали дарахтларнинг ўлчамлари 10 см дан 25 см гача бўлиб, ёши 7-8 йилликдир.
Бугунги кунда ушбу ниҳолларни кўчириб ўтказиладиган ҳудудни танлаш ишлари олиб борилмоқда. Агар йўл қўрилишида зарурият туфайли улардан қайсисини кўчириб ўтказиш лозим топилган тақдирда уларнинг илдиз қисмига шикаст етказмаган ҳолда 50, 60 см тупроқ қатлами билан кўчириб ўтказилади.