Тошкент шаҳридаги Амити университети ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ушбу қарор замонавий ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, таълим соҳасида ривожланиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш бўйича иш ва тадқиқот устуворлигига кўмаклашиш шартномалари асосида кучга кирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга аҳамият берилган иқтидорли ёшларни самарали ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси республикамизда АКТ соҳасининг техник инфратузилмани янада ривожлантиришнинг янги ва устувор йўналишларидан биридир.
Яқин ҳамкорлар сифатида давлат муассасаси ҳар бир талабанинг давлат миқёсидаги лойиҳаларда иштирок этиши ва тажриба орттириши учун катта имконият яратади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.