«Лазги» халқаро рақс фестивалини ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистон Президентининг «Лазги» халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, «Лазги» халқаро рақс фестивалини 2022 йилдан эътиборан анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказиш режалаштирилган. Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши кўзда тутилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/ru/document/16556