Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Malibu-2” русумли автотранспорт воситасини гаровга қўймасдан, бошқа шахсга 28 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 220,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.