Янги Андижонда вилоят ҳокимлиги биноси қурилишини бошлаб бериш учун ташкил этилган маросим бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, янги бино инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади.

Қурилиш майдони 7 минг 100 квадрат метрни ташкил этади. 1,4 гектар майдонида кўкаламзорлар бунёд этилади. Янги бинолар 3 қаватли ҳамда 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хоналарни ўз ичига олади. 

Тадбирда шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда “Ватанпарварлар боғи”ни барпо этиш бўйича кўплаб фаоллар иштирокида навбатдаги ҳаракатлар бошлаб берилди.