Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Андижон вилоятининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажми 11, 9 триллион сўмни ташкил этган.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 фоизга ошган.
Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажмида Андижон вилоятининг улуши 10,3 фоизни ташкил этган.
Вилоят бўйича жами етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг:
60,3 фоизи деҳқончилик маҳсулотлари;
39,7 фоизи чорвачилик маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган.