Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги «Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такмоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 288-сонли қарори ва Андижон вилоят Ҳокимининг 2021 йил 10 майдаги 161- сонли қарорлари асосида Андижон туманидаги Машинасозлик техникуми негизида «Андижон ахборот технологиялари техникуми» ташкил этилди.

Вилоят маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ИТ-техникумнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилинди, ҳудудларини ободонлаштириш ишлари якунига етказилди, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар натижасида 150 ўринли ётоқхона ташкил этилиб қайта жиҳозланди ва фойдаланишга топширилишга тайёр ҳолатга келтирилди, шунингдек, 2 та компьютер синф хоналари замонавий кўринишга келтирилиб, 40 та моноблок жамланмаси ва мебеллар билан таъминланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналиши бўйича ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш учун ташкил этилган техникумга 2021/2022 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш бўйича 540 та квота ажратилган.