ИТСВ маълумотига кўра, сафар давомида Япониянинг “Mitsubishi”, “Dell” каби 50 дан ортиқ етакчи компанияларининг вакиллари иштирокида “Андижон вилоятининг бизнес салоҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилоятининг сармоявий имкониятлари, ресурс базаси тақдим этилиб, япон ишбилармон доиралари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сафар доирасида вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари ҳамда Япониянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказилди.

“Симидзу Корпорейшн” билан “Янги Андижон”да қурилиш лойиҳаларини, “Ripro”  корпорацияси билан сунъий тола ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини, “Kaori International Japan Co., LTD.”  компанияси раҳбарияти билан пластикдан электр изоляцияси маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қиймати 5 миллион долларлик сармоявий лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.