Жумладан, бугун Избоскан туманида 1950-йилларда қурилган ва 80-йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станция кўздан кечирилди.

Янги лойиҳалар асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш кўриб чиқилмоқда. Олимлар ва етук мутахассислар иштирокида муҳокама юритилиб, уларнинг таклифлари ва тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишилди.

Вилоят ҳокими раҳбари бу борада республика раҳбариятига маълумот бериб ўтди ҳамда режаларни бу йилдан қолдирмасдан амалга ошириш зарурлигини илгари сурмоқда.