Шунингдек, вилоятда 332 минг 649 нафар аҳоли истеъмолчиларининг 248 миллиард сўмлик электр энергиясидан қарздорлиги қайд этилган.
Корхона директори Аҳаджон Жўраевнинг маълум қилишича, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг сабаби фақатгина электр таъминоти корхоналарига боғлиқ эмас, истеъмолчиларга ҳам боғлик. Вилоятдаги истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергиясидан дебитор қарздорлиги 273 млрд. сўмни ташкил этган. Қарзларнинг ўз вақтида тўланмаслиги натижасида йил бошига нисбатан қарздорлик 37 млрд.сўм га ортган.
– Корхонамиз томонидан қилинадиган ишларнинг барчаси ундирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Аммо қарзлар таъминоти оператив бажарилмаётгани боис эскирган узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларидаги алмаштириш, таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажараолмаяпмиз.
Шу сабаб дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни тармоқдан узиш учун 53 та ўчириш гуруҳи ташкил қилинди. Улар томонидан жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида 7 минг 980 нафар истеъмолчи тармоқдан узилди. – дейди корхона раҳбари.