Чунки, Андижон вилоятидаги ДҲШ асосида барпо бўлган 146 та МТТда 18 965 нафар, 18 та хусусий МТТда 2 177 нафар ва 1050 та оилавий МТТда 26 000 нафар болалар тарбияланмоқда. Жами 1214та нодавлат МТТда 47 142 нафар болажонлар янги лойиҳалар асосида таълим ва тарбия жараёнлари билан қамраб олинди.
Вазир, шунингдек, Андижон туманида ДҲШ асосида барпо бўлган "Эрудит" номли МТТга ташриф буюрди. Қувонарлиси, мазкур МТТ ҳозирги кунда Андижон туманидаги 150дан ошиқ тарбияланувчини қамраб олган.
Тадбиркорлар билан вазир учрашув чоғида Давлат Раҳбари томонидан мактабгача таълим соҳасида илгари сурган ташаббуслари ва яратиб бераётган имкониятлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.